Пекин суди пиёдаларни қасддан уриб юборган ва уч кишининг ўлими, тўққиз кишини жароҳатланишига сабаб бўлган ҳайдовчини ўлим жазосига ҳукм қилди. Суд 61 ёшли Цзинь Фушэнни «хавфли ҳаракатлар билан жамоат тартибини бузиш» ва «қотилликка қасд қилиш»да айблади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
2014 йил 26 декабрда Фушэн Пекиндаги стадион яқинида аввалига бир пиёдани уриб юборади, кейин эса енгил машинасида оломон ичига бостириб киради. Тергов давомида маълум бўлишича, у шу тариқа судда ютқазиб қўйгани аламини олган.
Изоҳ (0)