Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва унинг турмуш ўртоғи Мелинда дунёдаги энг бой оилавий жуфтлик дея тан олинди. Бу ҳақда MarketWatch хабар бермоқда.
Нашр манба сифатида фойдаланган Wealth-X консалтинг компанияси тадқиқотларида эр-хотин Гейтсларнинг мол-мулки 85,7 миллиард доллар баҳоланган. Иккинчи ўринни Испания кийимлар ретейлери — Inditex асосчиси Амансио Ортега ва унинг рафиқаси Флора Перес эгаллади (70,7 миллиард доллар). Учинчи ўринда 65 миллиард доллар капитал тўплаган Уоррен Баффет ва Астрид Менкс қайд этилди.
Facebook асосчиси Марк Цукерберг ва унинг хотини Приссилла Чан 38,5 миллиард доллар билан тўққизинчи ўринга лойиқ кўрилди. Улар мазкур рўйхатдаги энг ёш жуфтлик деб топилди.
Изоҳ (0)