Хитойнинг Гуандун провинцияси маъмурий маркази Гуанчжоу шаҳри Хитой Коммунистик партияси қўмитаси собиқ котиби Вань Цинлян 111,25 миллион юань (17,2 миллион доллар) пора олишда айбланиб, суд қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Айблов хулосасида айтилишича, Вань Цинлян ушбу маблағни 2000 йилдан 2014 йилгача бўлган давр ичида бошқа шахсларга манфаатли шартномаларни қўлга киритишда кўмаклашгани ёки хизмат мартабаси кўтарилишига ёрдам қилгани учун олган.
Суд мажлисида Вань Цинлян ўзига қўйилган айбларни тан олди. Унинг иши бўйича суд ҳукми кейинроқ чиқарилади.
Изоҳ (0)