Россия Давлат думаси депутати Иван Сухарев Владимир Ленинни қайтадан дафн қилиш ташаббуси билан чиқди, тегишли қонун лойиҳаси парламентга кўриб чиқиш учун тақдим этилди. Бу ҳақда «News.bigmir.net» хабар бермоқда.
Жасадни мақбарадан олиб, пойтахтдаги қабристонлардан бирига кўчириш таклиф этилмоқда.
«Россия Федерациясини замонавий цивилизациялашган давлат деб қарайдиган бўлсак, Қизил майдонда бир неча ўн йиллар давомида ўлган кишининг жасади ерга кўмилмай ётишини мақбул вазият деб атаб бўлмайди. Ленин мақбарасининг мавжуд бўлиши ножоиз эканлигига яна бир сабаб шуки, бу одам ўз давлатига ва ўз халқига келтирган кулфат ва маҳкумликлар беҳисобдир», — деди Сухарев.
Бироқ Россия ҳукумати юридик ноаниқликларни баҳона қилиб, қонун лойиҳасига салбий тақриз бергани хабар қилинмоқда. Хулосага кўра, ҳужжат федерал қонун лойиҳаси эмас, индивидуал аҳамиятга эга қонуний акт лойиҳаси ҳисобланади.
Изоҳ (0)