Россия ташқи ишлар вазирлигининг энг йирик идоравий тузилмаларидан бири — «ГлавУпДК» (Дипломатик корпусларга хизмат кўрсатиш бош бошқармаси) «Внешпромбанк» (Ташқи иқтисодий саноат банки)да 6 миллиард рублдан зиёд маблағ сақлагани учун муаммоларга дуч келиши мумкин, дея хабар бермоқда Forbes.
«ГлавУпДК» Москвадаги 184 та дипломатик ва бошқа ваколатхоналарга ҳар томонлама хизмат кўрсатилишини таъминлайди, шунингдек, турар-жой ва офис объектларини ижарага бериш билан шуғулланади.
Унинг ихтиёрида 150 дан ошиқ уйлар бўлиб, уларнинг кўпчилиги маданий мерос объектлари ҳисобланади.
Нашр манбаси фикрича, давлат компанияларининг «Внешпромбанк»ка катта ҳажмда маблағ қўйиши шу билан боғлиқки, мансабдорлар ундан қўшимча бонуслар олган.
«Внешпромбанк»да ўтказилган текширув натижасида кўплаб мижозлар ҳисобларидан уларнинг хабарисиз миллионлаб доллар маблағ кўчирилгани, баъзи омонатчилар номига эса, ҳатто, кредитлар расмийлаштирилгани аниқланди. 19 декабрь куни банк президенти Лариса Маркус қўлга олиниб, фирибгарлик бўйича жиноий иш доирасида 18 февралга қадар ҳибсга юборилди.
Изоҳ (0)