Афғонистонда 24 декабрь, пайшанба куни рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида 50 дан зиёд киши нобуд бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Автоҳалокат Саманган вилоятидаги шосседа содир бўлган. Йўловчи автобуси бензовоз билан тўқнашиб кетган. Фожиага ким сабабчи бўлгани ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)