Россия ҳукумати Туркия билан фуқаролик, савдо-сотиқ ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномани бекор қилишни таклиф қилди, деб хабар беради Meduza.
Тегишли қарорни Россия бош вазири Дмитрий Медведев имзолади. Қарорда айтилишича, шартномадан чиқиш таклифи Ташқи ишлар вазирлиги, Тергов қўмитаси ва Бош прокуратура билан келишиб олинган.
Россия ва Туркия ўртасидаги фуқаролик, савдо-сотиқ ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома 1997 йилда имзоланганди.
Икки давлат ўртасидаги муносабатлар 24 ноябрь куни Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолёти Туркиянинг қирувчи самолёти томонидан уриб туширилгач бошланди. Шундан сўнг Россия Туркияга қарши бир қатор санкциялар жорий этди.
Изоҳ (0)