Испанияда Нганье исмли сенегаллик ишсиз муҳожир «Эль Гордо» лотереясидан 400 минг евро ютиб олди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Испания қирғоқ соқчилари 35 ёшли сенегаллик ва унинг рафиқасини саккиз йил аввал, улар Марокашдан Европага етиб олмоқчи бўлган кема ҳалокатга учрагач, қутқариб олган эди. Ўшандан буён улар қишлоқ хўжалигида ишлаб, очин-тўқин яшаб келарди.
Ҳозир эса Нганье Испания жанубидаги Рокетас-де-Мар шаҳарчасида лотереяда ютиб чиққан 1600 фуқародан бири бўлди.
«Эль Гордо» лотереясининг умумий ютуқ суммаси 2,24 миллиард евро, ёки сотилган чипталар нархининг 70 фоизига тенг.
Изоҳ (0)