Ўзбекистонлик Сабина Шарипова Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилаётган теннис турниридаги иштирокини муваффақиятли давом эттирмоқда: еттинчи рақам остида таснифланган Сабина чорак финалга йўлланма олди, дея хабар беради «Оламспорт».
Аввалига таиландлик теннисчини таслим этган Шарипова иккинчи даврада руминиялик Николета-Каталина Даскалуни икки сетда ҳам 6:4 ҳисобида енгди. Энди ўзбекистонлик теннисчи ярим финал йўлланмаси учун турнирнинг учинчи ракеткаси, япониялик Риса Озакига қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)