22 декабрь, сешанба куни «Нью-Йорк Жетс» америкача футбол клуби Жо Андерсон билан шартнома имзолади. Андерсон яқин-яқингача ишга қабул қилиш ҳақида ялиниб юрганди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
Январь ойининг бошида Техас университети талабаси МФЛ (Миллий футбол лигаси)да ўйнашни жуда-жуда хоҳлагани туфайли тиланчига айлангани ҳақида хабар қилинганди. Андерсон ҳар куни футбол клублари стадиони олдига келиб, унга имконият беришини жамоа раҳбариятидан илтимос қиларди.
«Мен бу билан фахрланаман ва бу мени қанчалик оғир бўлмасин барчасини ташлаб кетмасликка руҳлантиради», — деди Жо.
Изоҳ (0)