Россияда Янги Уренгой шаҳрининг (Ямало-Ненецкий мухтор округи) 20 нафар аҳолиси, жумладан, 12 нафар бола чўчқа гриппи билан касалланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Лаборатория тадқиқотлари Ямало-Ненецкий мухтор округи аҳолисининг 20 нафари, жумладан, 12 нафар боланинг чўчқа гриппи билан хасталанганлигини тасдиқлади. Ҳозирги пайтда катталарга жавоб берилган, болалар даволанишни давом эттирмоқда», — деб маълум қилди шаҳар марказий шифохонаси матбуот хизмати.
Ўтган ҳафта 14 киши, жумладан, олти нафар боланинг чўчқа гриппи билан касалланганлиги қайд этилган эди. Жорий йилда чўчқа гриппи оқибатида ҳалок бўлиш ҳолати ҳам қайд этилди. 18 ноябрь куни Янги Уренгой шаҳридаги шифохонага мурожаат қилган эркакда чўчқа гриппи аниқланиб, даво муолажаси тайинланганлигига қарамасдан, у ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)