Россия президенти Владимир Путин Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модига Нажафийлар сулоласига таллуқли XVIII аср бенгал қиличини ҳамда Маҳатма Ганди ўз қўли билан ёзган «Бапу» кундалигининг бир саҳифасини ҳадя қилди. Бу ҳақда Ҳиндистон ҳукумати раҳбари ўз Twitter’ида маълум қилди.
Моди Москвага 23 декабрь, чоршанба куни икки кунлик давлат ташрифи билан келди. Россия ва Ҳиндистон етакчилари ўша куниёқ Кремлда норасмий дастурхон устида юзма-юз кўришди.
24 декабрь, пайшанба куни Моди 16-анъанавий Ҳиндистон—Россия саммитида иштирок этади, шунингдек, ҳар иккала мамлакат бизнеси вакиллари билан музокаралар ўтказади.
Изоҳ (0)