Лондоннинг «Челси» клуби собиқ бош мураббий Жозе Моуриньо «Манчестер Юнайтед»ни бошқаргудек бўлса, унинг маошини бир қисмини тўлашга мажбур бўлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Гап шундаки, Моуриньо «қизил иблислар» устози этиб тайинланса, 6 миллион фунт стерлинг олади, унинг «Челси»даги маоши эса 10 миллион фунт атрофида эди. Лондон клуби билан тузилган шартномага кўра, португалиялик мутахассис лавозимидан бўшатилиб, бошқа жамоага маоши камайган ҳолатда ўтадиган бўлса, «Челси» иш ҳақидаги фарқни тўлаб бериши лозим.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» 17 декабрь куни Жозе Моуриньо билан шартномани икки томон розилигига кўра бекор қилганди.
Изоҳ (0)