Якунига етган мавсумни «Локомотив» сафида ўтказган Лутфулла Тўраев фаолиятини бошқа жамоада давом эттирадиган бўлди. У Малайзия Суперлигаси вакили «Фелда Юнайтед» билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Тошкентнинг «Локомотив» клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Фелда Юнайтед» жорий мавсумни бешинчи ўринда тугатди. Бунгача бу жамоада «Пахтакор»даги фаолияти билан мухлисларга яхши таниш бўлган Боян Миладинович тўп тепиб келаётганди. Лекин сербиялик ҳимоячи клубни тарк этган.
Лутфулла Тўраев якунига етган мавсумда «Локо»нинг асосий фигураларидан бирига айланди ва бир қатор голлар уришга муваффақ бўлди. Мавсум якунларига бағишланган тадбирда Лутфулла клуб раҳбарияти томонидан «Локомотив»нинг 2015 йилдаги «Энг яхши ярим ҳимоячиси» деб топилди.
Изоҳ (0)