2015 йилнинг 25 декабрь куни Термиз шаҳрида XII бора ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал-Ҳаким ат-Термизий хотира турнири ўз ғолибларини аниқлайди. Бу ҳақда Халқаро Кураш Ассоциацияси матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Мазкур нуфузли турнир 1993 йилдан бери мунтазам ҳар икки йилда бир ўтказилиб келинади. Ўтган давр мобайнида дунёнинг 100 га яқин давлатидан 700 нафардан зиёд полвонлар Термиз гиламларида куч синашди.
Анъанавий равишда жорий йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги турнир ҳам мутлақ вазнда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун бўлиб ўтади.
Фарқли равишда бу йилги мусобақалар ташкилий қўмита қарорига асосан Республика миқёсида ўтказилади.
Ҳар бир вилоятдан 4 нафардан ва мезбон Сурхондарё вилоятидан 10 нафар ҳамда кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари тўлиқ таркиби куч синашади.
Изоҳ (0)