Михаэл Шумахернинг менежери Сабина Кем немис матбуотида пайдо бўлган дунёнинг етти карра чемпиони саломатлиги борасидаги миш-мишларни инкор этувчи баёнот берди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» маълум қилди.
«Афсуски, матбуотда ёритилган Михаэлнинг соғлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бундай овозалар масъулиятсизликдан бўлак нарса эмас. Шумахернинг оғир жароҳатларини инобатга олган ҳолда, унинг шахсий ҳаётини ҳимоя қилиш жуда муҳим», — дея таъкидлаган Кем.
Германиянинг Bunte ҳафталигида Михаэлнинг саломатлиги сезиларли равишда тиклангани, у шифокор ёрдамида қадам босиши, шунингдек, қўлини кўтариши мумкинлиги тўғрисида маълумот ёритилганди.
Изоҳ (0)