Грециянинг Фармакониси ороли яқинида муҳожирлар кемасининг чўкиб кетиши оқибатида ўн киши, шу жумладан, беш нафар бола ғарқ бўлди. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар орасида бир нафар аёл ва беш нафар эркак бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, яна икки киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Қидирув-қутқарув ишларига вертолёт, патруль катери ва шахсий кемалар жалб қилинди.
Фармакониси ороли Туркия қирғоғидан узоқ бўлмаган жойда, Эгей денгизида жойлашган.
Муҳожирларнинг асосий оқими Грецияга Туркиядан келиб, бу ердан Европанинг бошқа мамлакатларига, асосан Германияга ўтиб кетмоқда.
Еврокомиссиянинг таъкидлашича, мазкур миграцион инқироз Иккинчи жаҳон урушидан буён ҳозирга қадар бўлган энг катта инқироз ҳисобланмоқда.
Изоҳ (0)