Одесса вилоятидаги (Украина) Южненский шаҳар кенгаши Раданинг Россияни тажовузкор мамлакат, Донецк ва Луганск халқ республикаларини эса террорчи ташкилотлар сифатида эътироф этишни сўраб, халқаро ташкилотларга йўллаган мурожаатини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мазкур қарор кенгашнинг 22 декабрь, сешанба кунги сессиясида қабул қилинган. Кенгашнинг 26 нафар депутатидан 15 нафари уни маъқуллаган.
Изоҳ (0)