Россия Давлат думаси Украинага нисбатан эркин савдо ҳудуди ҳақидаги шартнома амал қилишини тўхтатувчи қонун қабул қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Россия президенти Владимир Путиннинг 16 декабрь куни 2016 йил 1 январдан Украинага нисбатан эркин савдо ҳудуди ҳақидаги шартномани ҳаракатдан тўхтатиш тўғрисида имзолаган фармони мазкур қонун қабул қилинишига асос бўлди. Бундай қарор янги йилдан бошлаб Киев ва ЕИ ўртасидаги ассоциациянинг иқтисодий қисми кучга кириши билан изоҳланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина президенти Пётр Порошенко Россия томонидан мамлакатлар ўртасидаги эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги шартноманинг тўхтатиб қўйилиши туфайли Украина иқтисодиёти анча зарар кўриши, бироқ Киев озодлик ва мустақиллик учун бунга тайёрлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)