Испаниядан мустақил бўлишни ёқлаб чиқувчи Каталониянинг айирмачи кучлари минтақавий ҳукумат тузишга келишиб олди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
Reuters агентлигининг аниқлик киритишича, келишув минтақада кузда бўлиб ўтган сайловларда кўпчилик овоз олган Junts pel Si (Биргаликда — Ҳа учун) ва Candidatura d’Unitat Popular (Халқ бирдамлиги номзодлари) партиялари ўртасида имзоланди. Артур Мас минтақавий ҳукумат раҳбари бўлиб қолиши кўриб чиқилмоқда.
Келишув яна мустақилликнинг 18 ойлик «йўл харитаси»ни кўриб чиқиш ва иқтисодий режани ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, Каталония парламенти 9 ноябрь куни Испаниядан мустақил бўлиш бўйича резолюцияни маъқуллади. Кейинроқ, 2 декабрда Испания Конституциявий суди Каталония парламентининг мустақиллик бўйича резолюциясини бекор қилди.
Изоҳ (0)