Украина ва Исроил 2016 йилнинг биринчи ярмида эркин савдо ҳудуди тўғрисида келишув имзолайди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
Украина президенти Пётр Порошенко Исроилга қилган ташрифи давомида ушбу мамлакат раҳбарияти билан музокаралари давомида шундай келишувга эришди.
«Биз Украина ва Исроил ўртасида эркин савдо ҳудудини ташкил этиш тўғрисидаги келишувни имзолаш жараёнини тезлаштиришга ва бу жараённи кейинги йилнинг биринчи ярмида амалга оширишга келишиб олдик», — деди Украина президенти.
Бундан ташқари, Порошенконинг Исроилга ташрифи давомида Савдо иқтисодий ҳамкорлик бўйича Украина — Исроил ҳукуматлараро комиссиясининг мажлисини 2016 йилнинг биринчи ярмида ўтказиш бўйича ҳам келишувга эришилди.
Изоҳ (0)