Британиянинг энг йирик банкларидан бири NatWest (National Westminster Bank) Иккинчи жаҳон урушининг 93 ёшли фахрийсидан ёвуз ниятлилар томонидан ўғирланган 23 минг фунт стерлинг (34 минг доллар) ўрнини тўлдирди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳодиса 14 декабрь куни қария банкнинг Грантем шаҳридаги бўлимига банкомат орқали нақд пул ечиб олиш учун келганида содир бўлган. Кузатув камерасига муҳрланган кадрларда уч нафар ёвуз ниятли киши чолни кузатиб тургани, сўнг улардан иккиси уни чалғитиб, учинчиси пластик карталарни алмаштириб қўйганини кўриш мумкин. Сўнг жиноятчилар шу банкнинг ўзида ўғирланган картадан пул ечиб олиб, қочиб қолган.
Айни пайтда полиция ушбу жиноятчиларни қидирмоқда.
Изоҳ (0)