Россия президенти Владимир Путин «Интернет иқтисодиёт» форумида IT-компаниялар раҳбарлари билан мулоқот қилди ва уларга ишончли, соҳадаги муаммоларни тушунадиган, ғояларни фаол илгари сура оладиган кишини танлашни таклиф қилди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Улар Интернетни ривожлантириш институти ва Liveinternet компанияси раҳбари Герман Клименкони танлади.
«Менда шундай таклиф бор: Россия Федерацияси президенти маъмуриятига ишга ўтинг», — деди Путин Клименкога ва унга президент маслаҳатчиси лавозимини таклиф қилди.
Путин таъкидлашича, шундай қилинса, интернет-тадбиркорлар жамиятининг қўйилган мақсадларга эришиши осонроқ бўлади, мавжуд Интернетни ривожлантириш институтидан эса президент маслаҳатчиси ишида амалий восита сифатида фойдаланиш мумкин бўлади.
Клименко ўйлаб кўришга, «рафиқаси ва фарзандлари билан маслаҳатлашиб кўриш»га ваъда берди.
Изоҳ (0)