Хитойлик қутқарувчилар Шэньчжэнь шаҳридаги (Гуандун вилояти) Liuxi саноат парки ҳудудида юз берган кучли кўчки оқибатида вайроналар остида 70 соат қолиб кетган икки кишини чиқариб олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Кўчки содир бўлган ҳудудда 70 нафар бедарак йўқолганларни қидириш ва қутқариш операцияси давом этмоқда. Унда 3 минг киши қатнашмоқда, 330 та техника, жумладан, 190 та экскаватор сафарбар этилган. Маҳаллий расмийлар 600 кишига бошпана берган, яна 900 киши хавфсиз жойга кўчирилган.
Шэньчжэнь мэри ўринбосари Лю Циншэннинг билдиришича, тупроқ 380 минг квадрат метрни қоплаган, айрим жойларда лой қатлами қалинлиги 10 метрга етмоқда. Кўчки 33 та бино қулаши ёки жиддий шикастланишига олиб келган. Геологлар кўчки қайта рўй бериши эҳтимоли камлигини айтмоқда.
Изоҳ (0)