Зиёфат кечалари учун ўйин карталари ишлаб чиқарадиган Cards Against Humanity компанияси Пикассонинг асл расмини бўлакларга бўлмоқчи, дея хабар беради Meduza. Бироқ якуний қарорни унинг мижозлари қабул қилади.
Пикассонинг 1962 йилги «Фавннинг боши» картинасини компания реклама акциясидан тушган маблағга сотиб олган. Cards Against Humanity ўз мижозларига ушбу картина тақдирини белгилашни таклиф қилди: уни Чикаго санъат институтига бериб юборишади ёки 150 мингта майда бўлакка бўлиб «Ханука учун саккизта совға» акцияси доирасида мижозларига жўнатади.
Овоз бериш 26 декабрь куни бошланади, унда фақат акция иштирокчилари қатнаша олади.
Изоҳ (0)