Франциянинг BFMTV телеканали Air France самолёти бортида топилган бомба муляжи суратини намойиш этди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Суратда «портловчи қурилма» қора ёпишқоқ тасма билан ўралган картон қутичалар ва таймердан иборат эканлигини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Маврикий оролидан Парижга йўл олган ва Кенияда шошилинч қўнган Boeing 777 самолёти бортида бомбага ўхшаш қурилма топилгани, унинг кейинчалик муляж эканлиги аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)