Европа ўз суверенитетининг катта қисмини НАТО блокига топшириб, мустақил ташқи сиёсатдан воз кечди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин «Россия 1» телеканалида чиққан «Миропорядок» фильмидаги интервьюси давомида айтган, деб хабар қилади «РБК».
Давлат раҳбарининг айтишича, Европанинг муаммоси шундаки, «улар мустақил ташқи сиёсатни умуман юритмайди, улар бундан воз кечган».
«Умуман олганда, ҳарбий-сиёсий блок иштирокчилари суверенитетининг бир қисми миллатлар устидан турувчи органга топширилиши нормал ҳолат. Аммо бу ерда Европа суверенитетининг бир қисми НАТОга ҳам эмас, НАТО етакчиси — АҚШга берилган», — деди Путин.
Изоҳ (0)