Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган «Реал» ҳамда «Райо Вальекано» клублари ўртасидаги учрашувда 10:2 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди, деб хабар беради «Uff.uz».
Ҳаммаси меҳмонлар таркибидаги Амайя ва Хосабедларнинг иккита голидан кейин бошланди. Сабаби 12-дақиқага келиб, «Райо Вальекано» 2:1 ҳисобида олдинга ўтиб олганди. Унгача Данило «Реал»нинг биринчи голини урганди.
Кейин эса Тито ва Баеналар майдондан четлатилди. Меҳмонлар 9 та бўлиб ўйинни ўтказишга мажбур бўлди.
Камчилик бўлиб қолган жамоа дарвозасига «Реал» аёвсиз голларни уришни бошлади. Гарет Бэйл покер, Карим Бензема хет-трик ва Криштиану Роналду дубл муаллифига айланди.
Испания чемпионати, 16-тур
Изоҳ (0)