АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри полицияси шаҳар марказидаги ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисасини террорчилик ҳаракати деб баҳолади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди. Бироқ кейинроқ ҳукумат теракт версиясини истисно қилди.
Лас-Вегас марказида автомобиль оломон устига бостириб борган, натижада бир киши ҳалок бўлиб, яна 36 киши касалхонага ётқизилган эди. Автомобилда уч ёшли бола ҳам бўлганлиги хабар берилмоқда.
Воқеа айбдори бўлган аёл полицияга таслим бўлди. Баъзи маълумотларга кўра, у маст ҳолатда бўлган.
Изоҳ (0)