Олмаотанинг «Инсайт Медиа» агентлиги директори Юрий Дорохов Facebook саҳифасида «Эверест» фильми орқали танилган қорли тоғ чўққиси аслида Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида олингани, унинг муаллифи олмаоталик руҳоний Александр Зирянов эканлигини маълум қилди, деб ёзади TJournal.
Зиряновнинг ўзи ҳам постга изоҳ ёзиб, фотостокка жойлаган сурати унга 62,5 доллар келтирганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Чапаев чўққисини у 2010 ва 2011 йилларда Хан-Тенгри чўққисига уюштирган иккита экспедиция чоғида суратга туширган. Ушбу кадрлар орасида фильм яратувчилари сток орқали олган сурат ҳам бўлган.
Фильм афишасига жойланган Чапаев чўққиси 6371 метр баландликка эга. Аслида, у 8848 метрлик Эверест чўққисидан деярли бир ярим километр пастроқдир.
Изоҳ (0)