Бортида 122 киши бўлган кема Индонезия қирғоқлари яқинида ғарқ бўлмаган. Қидирув отряди раҳбари Бамбанг Соелистуонинг маълум қилишича, кемага қутқарувчилар жўнатилган, бироқ баланд тўлқинлар уларга кемага яқинлашиш учун халақит бермоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Колакодан Жанубий Сулавеси шаҳрига йўл олган кема билан пўртана пайтида двигатель ишдан чиққандан сўнг алоқа узилган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)