Европа мамлакатлари ва Туркия Суриядаги ИШИД гуруҳига зарба берувчи узоққа қатнайдиган Россия самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди, дея хабар бермоқда «Ведомости» Россия Ҳарбий-космик кучларининг узоққа қатновчи авиация қўмондони ўринбосари генерал-майор Анатолий Коноваловга таяниб.
Энди Россия учувчилари Европани айланиб ўтишига тўғри келади. Коноваловнинг аниқлик киритишича, Ҳарбий-денгиз флоти авиациясининг Оленегорск яқинидаги базаси энг шимолий аэродром ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, бу етиб бориш имкониятини оширади ва самолётларни ҳавода ёқилғи билан тўлдириш имконини беради.
«Топшириқларни бошқа вариант бўйича бажариш имкониятини йўққа чиқарган маълум бир вазиятлар бўлди. Европа қўймади, Туркия қўймади», — деди у «Эхо Москви» радиоси эфирида.
Изоҳ (0)