Стартапчиларнинг фавқулодда муваффақиятлари ҳақидаги ҳикоялар бошингизни айлантиришига йўл қўйманг. Кенгроқ тарқалган вазият қуйидагича кўринишга эга: маҳсулотни синаш, муваффақиятсизлик, қайтадан синаш ва яхшиланиш.
Ёш тадбиркорларнинг энг кўп учрайдиган хатолари қуйидагилар:
Ғояни текширмасдан, ички ҳисларга ишониш
Бизнес-ғоя фойда келтирадиган бўлиб кўриниши мумкин, бироқ уни текшириб кўрмасангиз, муваффақиятсизликка учрашингиз тайин. Ғоянгизга вақт ва пул сарфлашдан аввал, уни синаб кўришга вақт ажратинг.Бизнеснинг бозорга аста-секинлик билан чиқиши
Жуда кўп бизнес-ғоялар секин ишга туширилиши туфайли барбод бўлади. Ғоялар ва функционал кам-кўстини тузатишга йиллаб вақт кетказманг. Бунинг ўрнига, қийматли маҳсулот яратишга ҳаракат қилиб кўринг, уни чиқаринг ва фойдаланувчилар реакциясини кузатинг.Қачон пивот* қилиш керак?
Ғояни эртароқ текшириш орқали фикрлар олдингиз, баъзиларини кутмаган эдингиз. Муваффақиятсизликдан қочиш учун бизнес-моделни ўзгартиришга тайёр туриш керак. Кўплаб муваффақиятли стартапчилар ўз йўлини кўп бора ўзгартирган.*пивот — стартапнинг бозор талабларига мослашиши
Маҳсулотнинг нотўғри маркетинги
Жуда кўп тадбиркорлар ўзларининг ажойиб ғояси ўзини-ўзи сота олади деб ўйлайди. Бундай хулоса ҳақиқатдан йироқ. Ҳар бир компания онлайн-маркетингдан фойдаланиши керак. Маркетинг учун бюджетни режалаштира бошлаганингизда эса катта маблағ сарфламанг. Маркетинг стратегиянгизни турли усуллар билан текшириб кўринг, натижаларни таҳлил қилинг ва реклама учун харажатларни мулоҳазасиз режалаштирманг.Ўзини катта компаниядек тутиш
Улкан бизнесгина сайтни ишлаб чиқишга бир йил ёки тадқиқотлар ўтказишга 9 ой сарф қилиши мумкин. Стартап эмас. Стартап учун муваффақиятга эришишнинг энг яхши йўли — чаққонроқ бўлиш, мослашиш ва тез ўзгариш.Мақолани тайёрлашда қуйидаги манбадан фойдаланилди: http://www.inc.com/
Лойиҳа «Дарё» ва StartupFactory.uz томонидан ишга туширилган.
Изоҳ (0)