АҚШ президенти Барак Обама Американинг очиқ муҳожирлик сиёсатини ёқлаб чиқди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Бу Американи бетакрор мамлакатга айлантирган энг эски анъанамиз, — дея таъкидлаган Обама янги фуқароларни натурализация қилишга бағишланган маросимдаги чиқиши чоғида. — Қўшма Штатлар муҳожирлардан ташкил топган давлат, янги фуқаролар унинг халқини доимий равишда ўзгартириб боради».
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп мамлакатга мусулмонлар келишини ман этиш зарурлигини билдиргани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ (0)