Афғонистон хавфсизлик кучлари охирги суткалар ичида мамлакатнинг саккизта вилоятида ўтказилган махсус аксилтеррорчилик операциялари давомида 33 нафар жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги расмий сайти маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
«Операциялар Қундуз, Қандаҳор, Урўзгон, Ғазни, Хуст, Пактия, Ҳирот ва Гилменд вилоятларида амалга оширилиб, натижада 33 нафар қуролланган жангари йўқ қилинди. Бундан ташқари, уларнинг 41 нафари яраланган», — дейилади ИИВ хабарида.
Аксилтеррорчилик операцияларида афғон армияси аскарлари Миллий хавфсизлик директорати билан биргаликда қатнашди. Рейдлар чоғида енгил ва оғир қурол-аслаҳалар топилиб, мусодара этилди.
Изоҳ (0)