Ҳиндистон марказидаги Мадхья-Прадеш штатида 15 декабрь, сешанба куни йўловчи автобусининг дарёни кесиб ўтувчи кўприкдан қулаб кетиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 25 киши яраланди. Бу ҳақда штат полицияси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Хусусий ташувчига тегишли бўлган автобус Хошангобод округида Индор—Парасия йўналиши бўйича тонгги рейсни амалга ошираётган эди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳайдовчининг рулда ухлаб қолганлигини тахмин қилмоқда. Фожиа ҳудудига қутқарувчилар бўлинмаси етиб борди, қидирув ишлари амалга оширилмоқда.
Қурбонлар сони ошиши мумкинлиги маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)