Россия Федерацияси таркибидаги Кабарда-Балкария Республикаси пойтахти Нальчикда 15 декабрга ўтар тунда бир жангари ўлдирилди, иккинчиси қўлга олинди, дея хабар бермоқда «ТАСС» республика ҳуқуқни ҳимоя қилиш тузилмаларидаги манбасига таяниб.
«Ўтган тунда Нальчик шаҳрида икки шубҳали шахс текширув учун тўхтатилганида, улар куч тузилмалари вакилларига қарата ўт очди. Натижада улардан бири йўқ қилинди, иккинчиси ҳибсга олинди», — деди манба.
Унинг маълумотларига кўра, ҳарбийлар ва тинч аҳоли ўртасида қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Изоҳ (0)