Саудия Арабистони тарихида илк бор аёллар мамлакатда бўлиб ўтган сайловлар чоғида ўз-ўзини бошқариш муниципал органларида 20 та ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мамлакатда ўтказилган сайловларда аёллар биринчи марта сайловчи ва номзод сифатида иштирок этди. Сайловларда номзод сифатида 979 нафар аёл ва 6 мингга яқин эркак қатнашган. Овоз беришда иштирок этган аёллар улуши сайловчиларнинг 10 фоизини ташкил этди. Сайлов участкаларида аёллар ва эркаклар алоҳида-алоҳида овоз берган.
Сайлов натижаларига кўра, аёллар эгаллаган 20 та лавозим мамлакат ўз-ўзини бошқариш муниципал органларидаги ўринларнинг атиги 1 фоизини ташкил этмоқда, бироқ мазкур ҳолатнинг ўзи Саудия Арабистони учун аёллар ҳуқуқини яхшилаш борасида катта қадам эканлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)