Мисрдаги тергов 31 октябрь куни Синай ярим оролида ҳалокатга учраган A321 бортида теракт содир бўлганига ишора қилувчи далиллар йўқлигини маълум қилмоқда, дея хабар берди «Газета.ru».
Нашр эслатишича, аввалроқ Қоҳирада самолёт ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни тайёрлаш ишлари якунлангани маълум қилинган эди.
«Техник текширув қўмитаси қандайдир ноқонуний ҳужум ёки террорчилик ҳаракатидан дарак берувчи ҳеч нарсани топганича йўқ», — дейилади Миср фуқаролик авиацияси вазирлиги баёнотида.
Изоҳ (0)