Россиянинг федерал трассаларидаги қатнов учун тўлов жорий этилишига қарши норозилик намойишларини ўтказаётган узоқ масофага қатновчи ҳайдовчилар Химки шаҳрида Россия президенти Владимир Путинга видеомурожаатни ёзиб олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Биз Россиянинг норозилик билдираётган узоқ масофага қатновчи ҳайдовчилари 12 тоннадан ортиқ юк машиналарининг федерал трассалар бўйлаб қатнови учун тўловлар йиғиш тизимини бекор қилиш бўйича референдум ўтказишни талаб қиламиз», — дейилади видеомурожаатда.
Норозилик билдирувчилар, жумладан, Россия Федерацияси конституциясининг «Россияда ҳукуматнинг ягона манбаси унинг кўп миллатли халқи ҳисобланади» деб кўрсатилган 3-моддасига асосланмоқда.
https://www.youtube.com/watch?time_continue=77&v=AlIWff8iTl0
Изоҳ (0)