Жанубий Корея кино усталари Приморе ўлкасидаги сафари-боғининг машҳур жуфтлиги ― йўлбарс Амур ва эчки Тимур ўртасидаги ғаройиб дўстлик ҳақида фильм суратга олишга киришди. Мазкур картинага 2010 йили Амур йўлбарслари тўғрисида ҳикоя қилувчи «Сибирнинг йўқолиб бораётган императорлари» номли ҳужжатли фильмни суратга олган Парк Суенга режиссёрлик қиладиган бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Янги фильм Амур йўлбарсининг яшаш муҳити ҳақида ҳикоя қилади. Йўлбарс Амур унга аслида емиш сифатида келтирилган оддий уй эчкиси Тимур билан қандай дўстлашганига ҳам алоҳида ўрин берилган. Бу дўстлик тарихига қизиқиш ниҳоятда катта, суратга олиш бўйича турли мамлакатлардан таклифлар тушмоқда», — дея таъкидлайди боғ директори Дмитрий Мезенсев.
Жанубий кореяликликлар суратга олиш билан овора экан, йўлбарс ва эчки уларга парво қилмай, ҳар куни катта қафасда бирга сайр этиш ва бир-бири билан ўйнашишдан бўшамаяпти. Эслатиб ўтамиз, олдинроқ интернет фойдаланувчиларининг кўплаб илтимосларига биноан улар истиқомат қилиб келаётган қафасда веб камералар ўрнатишга қарор қилинганди.