Актёр ва режиссёр Алишер Узоқов ўз касбини яна ўзгартирганини ошкор этди, деб хабар қилади «PopCorn.uz».
Асли актёр бўлиб танилган Алишер Узоқов кейинчалик режиссёрлик ва хонандаликда ўзини синаган. У 2013 йилда кино санъатини тарк этиб, футболчилик билан шуғулланмоқчи эканлигини маълум қилганди.
Шунга қарамай, бундан бир неча ой илгари «Кузда гуллаган дарахт» фильми орқали у яна экранларда кўриниш берди.
Сўнгги кунларда спорт соҳасида ҳам, санъат соҳасида кўринмай қолган актёр эндиликда шоирликка қўл урганини Stand up show концерт дастурида маълум қилди. Алишер Узоқов бунинг исботи сифатида ўз ижодидан тўрт мисра шеър ҳам айтиб берди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июль ойида Алишер Узоқовнинг ҳаётдан кўз юмганлиги ҳақида ёлғон хабарлар тарқалганди.
Изоҳ (0)