Tech Insider нашри технологиялар соҳасидаги миллионер ва миллиардерларнинг автомобиллари билан таништирди.
Тим Кукнинг биринчи машинаси Porsche Boxster бўлган, бироқ шу кунларда у BMW 5 Series автомобилидан фойдаланмоқда.
Tesla ва SpaceX ортидан миллиардерга айланган Илон Маск 67 Series 1 E Type Jaguar’га эгалик қилади.
Facebook асосчиси ва бош директори Марк Цукербергнинг, маълумотларга кўра, бир нечта автомобили бор, шулардан бири 1,3 миллион доллардан бошланадиган Pagani Huayra суперкаридир.
Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг Porsche машиналаридан иборат каттагина коллекцияси бор, бироқ улар орасида энг зўри, шубҳасиз, Porsche 959 спорткаридир.
Amazon бош директори Жефф Безос ҳалигача 1996 йилги Honda Accord автомобилини ҳайдаб юради. Бугунги кунда бу модель тахминан 4000 доллар туради.
Snapchat асосчиси ва раҳбари Эван Шпигелнинг Ferrari’си бор.
Uber такси хизмати бош директори Тревис Каланик фақат Uber’дан фойдаланиб ҳаракатланади. Шунингдек, у қўшимча равишда Uber таксичиси бўлиб ишлаши билан машҳур.
Google асосчиларидан бири Сергей Брин Tesla’нинг энг янги машинаси ва биринчи йўлтанламаси — Model X’ни қўлга киритган тўртинчи кишидир.
Сергейнинг Google бўйича шериги Лэрри Пейж ҳам Tesla автомобилига эга.
Napster асосчиларидан бири ва Facebook биринчи президенти Шон Паркер Сан-Францискода Audi S5 ҳайдаб юрса, Лос-Анжелесда уни 100 минг долларлик Tesla Model S’да кўриш мумкин.
Dell бош директори Майкл Делл бир нечта машиналар, жумладан Hummer H2 ва Porsche Carrera GT’га эгалик қилади.
Изоҳ (0)