Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россия, Хитой, Ангола ва Венесуэланинг қаршилигига қарамай, 10 декабрь, пайшанба куни КХДРда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазият бўйича мажлис ўтказди, деб ёзади «ТАСС».

Архив. Фото: EPA

Архив. Фото: EPA

Баҳс-мунозара бошланишидан олдин Хитой делегацияси Хавфсизлик Кенгаши раиси — АҚШ доимий вакили Саманта Пауэрдан мавзуни ХК кун тартибига киритишни овозга қўйишни таклиф қилди. Бироқ ўтган йилдаги каби, ХКга аъзо мамлакатларнинг кўпчилиги ушбу мавзу кўриб чиқилишини ёқлаб овоз берди.

Буюк Британия, Иордания, Испания, Литва, Малайзия, Янги Зеландия, АҚШ, Франция ва Чили ёқлаб овоз берган бўлса, Россия, Ангола, Хитой ва Венесуэла қарши чиқди, Нигерия ва Чад эса бетараф қолди. Россия ва Хитойнинг вето ҳуқуқи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларни овозга қўйишда амал қилмайди.

Мажлис чоғида қатор мамлакатлар, жумладан, АҚШ ва Бирлашган Қироллик КХДРдаги вазиятни Гаагадаги Халқаро жиноят судига кўриб чиқиш учун йўналтиришга чақирди. КХДР эса мажлисни бойкот қилди: БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисида КХДР делегацияси сўзга чиқмади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи