Туркия қирувчи самолётлари Ироқ ҳаво кенгликларини бузиб, мамлакатнинг Туркия билан чегараси яқинидаги ҳудудларига бомбалар ёғдирди. Бу ҳақда Эроннинг Fars агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Турк қирувчилари 9 декабрь, чоршанба куни Ироқ ҳаво кенгликларини бузиб, Туркия билан чегара яқинидаги Дахук вилоятининг ал-Имадия туманига зарбалар берди, — дейилади Эрон агентлиги хабарида. — Гувоҳларнинг таъкидлашича, ярим соатдан ошиқ давом этган авиазарбалар Курдистон ишчи партиясининг (КИП) Дайрлук ва Шилажидаги марраларига берилган».
Шунингдек, Fars маълумотларига кўра, турк самолётлари 8 декабрь, сешанба кечки пайт ҳам КИПнинг Ироқ Курдистонидаги базасига ҳужум қилган.
Изоҳ (0)