Россиянинг Киров вилоятилик аёл бирйўла тўрт нафар қиз туғди. Бу ҳақда «Аргументи и факти» хабар бермоқда.
Чақалоқлар муддатидан олдин, кесарча кесиш йўли билан дунёга келтирилган. Уларнинг жами оғирлиги 3490 грамм, энг вазни каттаси 1200 грамм тош босган. Бу уларнинг онаси учун биринчи туғиш ва аввалига ультратовуш ташҳисида аёл эгизак кўриши маълум бўлган. Айни пайтда чақалоқлар алоҳида парвариш қилинмоқда.
Маҳаллий соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Киров вилоятида шу пайтга қадар бундай воқеа умуман қайд этилмаган.
Изоҳ (0)