Россия президенти Владимир Путин Украина расмийларини Қрим ушбу мамлакат электр энергиясидан воз кечиши тўғрисида огоҳлантириш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Россия ҳукуматининг маълум қилишича, айни пайтда Қримга электр энергияси етказиб бериш бўйича Украина расмийлари билан шартнома йўқ. Шундай бўлса-да, Путин Украина томонини олдиндан огоҳлантиришни сўраган. «Ҳеч кимни ноқулай вазиятга қўймаслик учун маълум бир муддатдан сўнг бизга электр энергияси умуман керак эмаслигини аниқ-тиниқ билдириш керак», — дея таъкидлаган Путин.
Маълумотларга кўра, яриморол Қрим ва Кубан ўртасидаги энергия кўприги тўлиқ ишга тушгач, Украина электр энергияси етказиб беришидан буткул воз кечиши мумкин.
Изоҳ (0)