Россия президенти Владимир Путин британиялик мутахассисларни Туркия томонидан уриб туширилган Су-24 самолётига тегишли «қора қути» ёзувларини ўрганишда иштирок этишга таклиф қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
Путин ва Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон телефон орқали мулоқотда Яқин Шарқда, хусусан, Сурияда хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама этди. Суҳбат чоғида икки томон ҳам «минтақада фаолият олиб бораётган ИШИД ва бошқа террорчи гуруҳлар таҳдиди борасида якдил фикрда» эканликлари таъкидланган.
Изоҳ (0)