Япония ҳукумати Окинавадаги Гинован шаҳрида жойлашган Американинг «Футэмма» базаси ўрнида Диснейлендга ўхшаш аттракционларга эга кўнгилочар боғнинг қурилиши учун ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Токиодаги матбуот йиғилишида вазирлар маҳкамасининг бош котиби Ёсихиде Суга маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Биз шаҳар маъмуриятидан ‘Футэмма’ базасининг ўрнида Дисней боғини яратиш ҳақида таклиф олдик ва ҳукумат томонидан қўлимиздан келган барча ёрдамни кўрсатмоқчимиз», — деди Суга.
Куни кеча бош котиб шаҳар мэри Ацуси Сакима билан учрашиб, шаҳар ҳукумати томонидан ҳозир АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари авиабазаси жойлашган ҳудудда, база бошқа жойга кўчирилгандан сўнг, кўнгилочар боғ қуриш ҳақида таклиф олди.
Бугунги кунда мавжуд режага мувофиқ база 2019 йилнинг февралига қадар ёпилиши лозим. Бунинг учун у бошқа жойга кўчирилиши лозим. Ҳукумат ҳарбий базани Окинава префектурасининг Наго шаҳридаги Хэноко туманига кўчиришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)