Хитойда яна электрон энциклопедия — «Википедия» ёпиб қўйилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Бу гал электрон энциклопедия ёпилишига унинг ҳимояланган HTTPS протоколига ўтганлиги сабаб бўлди. Мазкур протоколга ўтиш Хитой расмийларига «Википедия»да тарқатиладиган маълумотларни назорат қилишга имкон бермайди. ОАВ хабарларига кўра, энди хитойлик фойдаланувчилар нафақат энциклопедиянинг Хитойга тааллуқли қисми, балки барчасига кира олмайди.
Хитойда илк бор электрон энциклопедияга кириш 2004 йил июнида тақиқланган, кейинчалик «Википедия» кўп бор ёпиб қўйилганди.
Изоҳ (0)